Тадқиқотда қарз маблағларининг иқтисодий, ижтимоий ва институционал қайтишини баҳолаш зарурлиги таъкидланади. Хусусан, транспорт-логистика ва энергетика тармоқларига йўналтирилган сармоялар миллий иқтисодиётда синергетик самара яратгани, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилган маблағлар эса аҳоли турмуш даражаси ва инсон капиталига ижобий таъсир кўрсатгани кўрсатилади. Шу билан бирга, ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланишда тўлов қобилияти, институционал сифат, шаффофлик ва миллий стратегиялар билан уйғунлик ҳал қилувчи аҳамият касб этади
Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга эришиш йўллариасосланган.Камбағаллар жамиятнинг иқтисодий фаол қисми ҳисобланади, агар уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилса, ишчилар ёки тадбиркорлар сифатида иқтисодий ўсиш жараёнларида ҳам иштирок этишлари мумкинлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган
Ушбу мақолада тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилганлиги, тармоқга хорижий инвестицияларни жалб этиш, сифат менежменти тизимини жорий этиш, бошқаришда инновацион усулларни қўллаш, соҳа корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини самарали усулларини такомиллаштириш тўғрисида баён этилган.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати, жумладан, уларнинг тўловга қобилиятли эканлигини баҳолашда активларни ликвидлилиги бўйича аниқлаб олиш ҳамда мажбуриятларни тўлов муддати бўйича таркибларга ажратиш масаласи ўрганилган бўлиб, бунда бухгалтерия ахборотидан фойдаланишда маълумотларни таркиблаш муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Активларни таркибида пулга айланиши бир мунча қийин бўлган, жорий мажбуриятларни таркибида эса, тезда тўланиши керак бўлган жорий қарздорликнинг кўп бўлиши жорий тўлов қобилияти коэффициенти юқори чиққанда ҳам нотўғри хулоса шакллантиришга олиб келиши мумкинлиги асосланган.