Ушбу тадқиқотда Ўзбекистонда аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашуви жараёни комплекс ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индекси асосида мамлакатимизда хотин-қизларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси, уларнинг рақамли кўникмалари ва рақамли трансформацияга мослашув жараёнидаги асосий муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индексининг методологияси таҳлил қилинган ва хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини SPSS дастури ёрдамида баҳолаш амалга оширилган. Натижада аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашувини тезлаштириш, рақамли кўникмаларини ошириш ва гендер рақамли тафовутни камайтириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.
Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ушбу мақолада уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари таркиби, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари кузатуви, кузатув натижасида амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижалари ва уларни хорижий давлатлар билан солиштириш асосида амалга оширилган таҳлиллар келтирилган.