Мақолада таълим тизимида давлат-хусусий шерикчилик, молиялаштириш масалалари, муаммолари ҳамда унинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Шу билан бир қаторда таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, молиявий ресурслар самарадорлиги, давлат-хусусий шерикчиликда молиялаштиришнинг янги имтиёзлари, тижорат банк кредитларини амалиётга жорий этиш берилиши лозим бўлган имтиёзларга таҳлилий ёндашувлар келтирилган.