Марказий Осиё мамлакатлари жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий хамкорлигининг истиқболлари товар айрибошлаш, қўшма корхоналар, юк ташиш ҳажми, йирик кооперация лойихалари, туризм, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришда мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақоладажаҳон амалиётидаги молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон банк тизимида ташкил этиш масалалари, шу жумладан тижорат банклари фаолиятига МҲХСни жорий этишда банкларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш асосида хусусиятларини инобатга олган ҳолда қўллаш тартиби ёритилган.Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллашнинг амалий жиҳатлари ўрганилган ва уни амалиётга жорий этиш тартиби ёритиб берилган
Ушбу мақоладатижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ташқи аудитини ташкил қилиш ва ушбу масалани Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш масалалари, шу жумладан, тижорат банклари фаолиятининг ташқи аудитига АХС жорий этиш масаласи, банкларда аудиторлик амалларини қўллаш масалалари таҳлил қилинган. Банк амалиётида АХСни жорий этишнинг ўзига хос жиҳатларининг банк молиявий ҳисоботлари аудитининг хусусиятлари ва уни амалга оширишдаги ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган
Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлашга қаратилган корхоналарнинг иқтисодий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган маблағлардан бири, товар-моддий захирларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳисобини ташкил этиш масалалари кенг ёритиб берилган. Хусусан, амалдаги 4-сон БҲМС “Товар-модий захиралар” номли миллий стандарт қоидаларини методологик жиҳатдан халқаро стандартларга уйғунлаштириш мақсадида илмий таклиф ва амалий тавсилар шакллантирилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.
Мақолада ҳисоб сиёсатини зарурияти ва аҳамияти, уни шакллантиришга қўйилган талаблар ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг методологик асослари кенг ёритиб берилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини танлаш, ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар ва ҳисоб сиёсатини қўллаш ҳамда шакллантиришда АҚШ, Европа ва Осиё давлатларида қўлланилаётган услубиятлар, улардаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тадқиқ этилган. Хорижий тажрибалардан амалиётимизда қўллаш мумкин бўлган жиҳатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ва илмий тавсиялар берилган.