• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Журабек Курбанбаев

Мақолада ҳисоб сиёсатини зарурияти ва аҳамияти, уни шакллантиришга қўйилган талаблар ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг методологик асослари кенг ёритиб берилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини танлаш, ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар ва ҳисоб сиёсатини қўллаш ҳамда шакллантиришда АҚШ, Европа ва Осиё давлатларида қўлланилаётган услубиятлар, улардаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тадқиқ этилган. Хорижий тажрибалардан амалиётимизда қўллаш мумкин бўлган жиҳатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ва илмий тавсиялар берилган.

01/03/2025
  • PDF
218-229 76 41
ЎЗБЕКИСТОНДА КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
Зумрад Умарова

Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш  ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади

06/03/2026
  • PDF
270-278 10 7
СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАҚСАДИДАГИ ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Зият Қурбонов

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг назарий масалалари ёритилган. Солиққа тортиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатининг моҳияти очиб берилган. Шунингдек, “солиқ ҳисоби” ва “солиққа тортиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати” тушунчалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига таклифлар берилган.

08/29/2024
  • PDF
259-266 88 61
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ: СТРАТЕГИК ШЕРИКЧИЛИК ВА ҲИСОБ ТИЗИМИ
Нурбек Ризаев, Фахриддин Исаев

Марказий Осиё мамлакатлари жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий хамкорлигининг истиқболлари товар айрибошлаш, қўшма корхоналар, юк ташиш ҳажми, йирик кооперация лойихалари, туризм, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришда мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни ҳам ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатлари бўйича илмий хулосалар шакллантирилган.

11/21/2024
  • PDF
365-377 144 105
КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ ВА КРЕАТИВ ҲИСОБ
Зият Қурбанов

Мақолада креатив бухгалтерия ҳисобининг назарий масалалари ёритилган. Креатив ҳисоб борасидаги иқтисодчиларнинг илмий ишлари таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар қилинган

10/31/2025
  • PDF
778-783 83 49
БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ МҲХСГА МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдугапур Ибрагимов , Ботиржон Алиев

Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.

09/19/2025
  • PDF
103-107 237 82
КРЕАТИВ ҲИСОБНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Зият Қурбанов

Мақолада креатив бухгалтерия ҳисобининг назарий масалалари ёритилган. Креатив ҳисоб борасидаги иқтисодчиларнинг илмий ишлари таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар қилинган.

02/12/2025
  • PDF
174-179 95 60
ИНСОН КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР: БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛ
Olmos Ochilov

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда инсон капитали ва унга қилинган инвестициялар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари очиб берилган. Инсон капиталига инвестицияларни молиявий ҳисобот элементи сифатидаги талқини ёритилган ҳамда уни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш услубиёти таклиф этилган.

11/21/2024
  • PDF (English)
126-132 128 70
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ
Сарвар Эргашев

Ушбу мақолада меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи фонди тушунчалари назарий, услубий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилган. Ўрганишлар асосида меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда иш ҳақи фонди тушунчаларига муаллифлик таърифи шакллантирилиб, унинг таркиби таклиф этилган. Мазкур таркиб корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш молиявий ҳисобда ҳам солиқ солиш мақсадида турли имтиёзларни қўллаш учун асос бўлиши мумкинлиги келтирилган.

04/24/2025
  • PDF
754-760 349 68
МҲХС АСОСИДА ЖOРИЙ AКТИВЛAР ҲИCOБИНИ ЮРИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дилобар Мавлянова

Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.

05/20/2025
  • PDF
18-26 179 92
ХАРАЖАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРКУМЛАНИШИ
Даврон Рафеев

Ушбу мақолада харажатлар ва уларнинг туркумланишига алоҳида эътибор қаратилган. Бу бошқарув ҳисобининг асосий вазифасини бажаришга имкон беради. Харажатлар уларнинг пайдо бўлиш жойлари ва жавобгарлик  хўжалик марказлари буйича ҳисобга олиш энг муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон яратиши мисоллар ёрдамида асосланган

12/20/2025
  • PDF
608-614 72 50
1 - 11 from 11

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer