• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
Зумрад Умарова

Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш  ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади

06/03/2026
  • PDF
270-278 10 7
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ТАШҚИ АУДИТИ МАСАЛАЛАРИ
Динара Мадгазиева

Ушбу мақолада тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ташқи аудитини ташкил қилиш ва ушбу масалани Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш масалалари, шу жумладан, тижорат банклари фаолиятининг ташқи аудитига АХС жорий этиш масаласи, банкларда аудиторлик амалларини қўллаш масалалари таҳлил қилинган. Банк амалиётида АХСни жорий этишнинг ўзига хос жиҳатларининг банк молиявий ҳисоботлари аудитининг хусусиятлари ва уни амалга оширишдаги ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган

10/31/2025
  • PDF
814-820 170 61
ТАШҚИ БАНК АУДИТИДА АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИНИ ТУЗИШ МАСАЛАЛАРИ
Динара Мадгазиева

Ушбу мақолада тижорат банкларида консолидациялашган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувини амалга ошириш ва халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик ҳисоботини тузиш амалиёти кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган. Банкларда аудит амалиётида ташқи аудитор томонидан аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масаласи, АХСни жорий этишда унинг ўзига хос жиҳатлари ва аудиторлик амалларини ташкил этиш тартиби ва уни такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар берилган

01/05/2026
  • PDF
761-767 90 111
1 - 3 from 3

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer