Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида франчайзинг масштабланадиган ва барқарор бизнес модели сифатида янги стратегик аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада Франция, Италия ва Германия мисолида франчайзинг ривожланишининг қиёсий таҳлили келтирилган. Тадқиқот институционал ва ҳуқуқий асослар, иқтисодий кўрсаткичлар, рақамли етишганлик даражаси ҳамда бизнес-модельларнинг трансформациясига алоҳида эътибор қаратган. Хулосалар шуни кўрсатадики, рақамлилашув франчайзинг тармоқларининг самарадорлигини оширади, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни чуқурлаштиради ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлайди
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий-амалий асослари ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган. Илмий-таҳлилий ёндашув асосида қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва хизмат кўрсатиш соҳаси орқали турмуш даражасини ошириш масалалари ёритилган. Давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, имтиёзли кредитлар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари таҳлил қилиниб, уларнинг амалий самаралари кўрсатиб берилган. Шу асосда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес учун тайёрланадиган кадрларнинг билим ва малакавий даражасини ошириш, таълим тизимини баҳолаш, таълим сифатини оширишга тизимли ёндашиш, таълим тизими сифатини оширишда нодавлат таълим тизими имкониятларидан фойдаланиш масалалари ёритилган ва Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган