Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётидаги замонавий трансформация жараёнлари контекстида қурилиш хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмлари ўрганилган. Тадқиқотнинг долзарблиги қурилиш соҳасининг иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш стратегик роли билан асосланган. 2020-2024 йиллар давридаги статистик маълумотлар таҳлили асосида соҳа ривожланишининг асосий тенденциялари, жумладан, қурилиш ишлари ҳажмининг 233,8 трлн сўмгача ўсиши ва кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокининг кенгайиши аниқланди. Институционал муҳитни такомиллаштириш, молиявий механизмларни оптималлаштириш ва қурилиш соҳасини рақамлаштириш бўйича тавсиялар берилган
Минтақавий истеъмол товарлари бозорларида самарали рақобат муҳитини шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш, истеъмолчилар фаровонлиги ва инновацияларга асосланган ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иқтисодий модернизация ва бозорни эркинлаштиришнинг минтақавий истеъмол товарлари бозорларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи асослар, таркибий ўзгарувчи омиллар ва стратегик механизмлар бўйича баҳс юритади. Танланган ҳудудларда қиёсий таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва амалий тадқиқотлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот бозор концентрацияси коэффициентлари, кириш тўсиқлари, институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари ва рақобатнинг интенсивлигини белгиловчи истеъмолчилар талаби динамикаси каби асосий омилларни аниқлайди. Эмпирик натижалар, диверсификацияланган ишлаб чиқариш тузилмалари, кичик ва ўрта тадбиркорлик (КЎБ) фаоллигининг юқори даражаси ва мустаҳкам институционал тартибга солишга эга бўлган ҳудудлар бозор самарадорлиги ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тадқиқотда рақамли трансформация, инновацион экотизимлар ва давлат-хусусий шериклик истеъмол товарлари соҳасида рақобатдош устунликларни шакллантириш учун стратегик дастак сифатида муҳимлиги таъкидланган.
Мақолада Ўзбекистонда фаолият юритаётган иқтисодий ночор корхоналар муаммолари, уларнинг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини тиклаш масалалари комплекс ёндашув асосида ёритилган. Тадқиқот давомида корхоналарнинг молиявий аҳволини баҳолашда халқаро тажрибалар (ЕИ, АҚШ, Жанубий Корея) ва маҳаллий ёндашувлар солиштирилиб, миллий тизимда мавжуд камчиликлар аниқланади. Шунингдек, мақолада давлат дастурлари орқали имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланаётган корхоналар таҳлили келтирилиб, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инновацион тармоқларда ажратилган маблағлар миқдори ва мақсадлари кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, молиявий ҳолатни баҳолашда қўлланилаётган асосий механизмлар – тўловга қобилиятни таҳлил қилиш, қарздорлик коеффициенти, санаация режаси, муҳандислик-иқтисодий экспертиза ва иқтисодий судлар қарорлари – уларнинг афзалликлари ва камчиликлари билан бирга таҳлил қилинади. Бу услубларнинг такомиллашуви рақамли платформалар, автоматлаштириш, халқаро баҳолаш стандартларини жорий этиш заруратини юзага чиқаради.
Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни самарали жалб этиш ва бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришга бағишланган. Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг бой маданий-тарихий мероси ва табиий ресурслари инвесторлар учун кенг имкониятлар яратаётган бўлса-да, инвестиция фаоллигини таъминлашда ташкилий механизмлар, ҳуқуқий асослар ва институционал муҳитда ҳануз муайян муаммолар мавжуд. Тадқиқотда туризмга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда тўсиқ бўлаётган омиллар, хусусан, лойиҳа муҳандислик ҳужжатларини тайёрлашдаги мураккабликлар, ер ажратиш жараёнидаги узоқ муддатли расмийлаштириш, молиявий кафолатларнинг етарли эмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва хусусий сектор ўртасидаги мувофиқлашув муаммолари атрофлича таҳлил қилинган.
Мақолада Ўзбекистонда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва механизмлар таҳлил қилинади. Давлат стратегиялари, инновацион технопарклар, молиявий ёрдамлар ва халқаро ҳамкорлик орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш тартиблари ўрганилади. Шу билан бирга, Ғарбий Европа мамлакатларидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича муваффақиятли тажрибалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун уларнинг аҳамияти ва татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Шундай қилиб, мамлакатда инновацияларни ривожлантириш учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар Ўзбекист