Ушбу мақолада инфратузилма ривожланишининг иқтисодий моҳияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инфратузилманинг иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги роли очиб берилган. Халқаро тажрибалар таҳлили асосида инфратузилмани молиялаштиришнинг замонавий моделлари (давлат-хусусий шериклик, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро молиявий институтлар кредитлари) ҳамда уларнинг Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари кўрсатилган. Муаллиф инфратузилмани барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий стратегик омили сифатида баҳолайди.
Мақолада Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инвестицияларнинг роли ёритиб берилган ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.