Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни самарали жалб этиш ва бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришга бағишланган. Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг бой маданий-тарихий мероси ва табиий ресурслари инвесторлар учун кенг имкониятлар яратаётган бўлса-да, инвестиция фаоллигини таъминлашда ташкилий механизмлар, ҳуқуқий асослар ва институционал муҳитда ҳануз муайян муаммолар мавжуд. Тадқиқотда туризмга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда тўсиқ бўлаётган омиллар, хусусан, лойиҳа муҳандислик ҳужжатларини тайёрлашдаги мураккабликлар, ер ажратиш жараёнидаги узоқ муддатли расмийлаштириш, молиявий кафолатларнинг етарли эмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва хусусий сектор ўртасидаги мувофиқлашув муаммолари атрофлича таҳлил қилинган.
Мақолада инновацион лойиҳаларни венчур фондлари орқали молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг тажрибаси асосида венчур молиялаштиришнинг асосий механизмлари, сармоядорларни жалб қилиш усуллари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрганилади. Шунингдек, Ўзбекистонда венчур молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун зарур бўлган институционал ўзгаришлар, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва хусусий-давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Ўзбекистондаги инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур сармояларини жалб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.