Мазкур мақолада Ўзбекистонда солиқ сиёсатини илмий ёндашув ёрдамида баҳолашнинг бугунги кундаги аҳамияти тўлиқ очиб берилган. Бунда аввало мавзуга доир илмий адабиётлар шарҳи келтирилади, янги назарий ёндашувлар ҳамда солиқ соҳасида тан олинган мутахассис олимларнинг илмий ишланмалари таҳлил қилинган. Сўнгра умумий хулоса ва таклифлар ҳам билдирилиб, илмий асосда солиқ сиёсатини шакллантириш ва такомиллаштириш борасидаги асосий йўналишлар аниқланган. Шу орқали мамлакатимиз иқтисодий ўсиши ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш йўлида зарур тавсиялар тақдим этилган.
Мақолада тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали ҳажми ва сифатини ошириш, маҳсулотлар таннархини инновацион ёндашувларга кўра камайтириш, амалга оширилаётган тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш харажатларини ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни замонавий технологияларга кўра оқилона ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш баён этилган.
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.