• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КОРХОНА ҚИЙМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР
Акбарали Уралов

Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб  уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.

06/25/2025
  • PDF
664-671 118 75
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Камола Насирова

Мақолада тадбиркорликни жараёнли бошқариш услуби ва технологияси баён қилинган. Тадбиркорлик бошқарувининг элементлари тавсифланган, ўзаро боғлиқ ҳаракатлар тўплами, жараёнга кириш ва чиқиш, тадбиркорлик ғояси ва фойда олиниш жараёни тадқиқ этилган. Ушбу жараённинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”нинг ташкил қилиниши, бунинг натижасида бизнес муҳитнинг яхшиланиши, тадбиркорликнинг ривожланиши жараёнидаги силжишлар таҳлил қилинган. Бу борада тадбиркорликни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

05/04/2025
  • PDF
798-807 147 66
МОЛИЯВИЙ РИСКЛАР: КАМАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ ВА БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
Рустам Абдусаматов

Мақола молиявий рисклар, уларни таснифлаш ва бошқариш усулларини ўрганишга бағишланган. Кредит, валюта ва фоиз ставкаси каби рискларнинг асосий турлари ва уларнинг молиявий фаолиятга таъсири кўриб чиқилган. Рискларни бошқариш усуллари, жумладан, диверсификация қилиш, хеджирлаш, суғурталаш ва захираларни яратиш ёритилган. Ноаниқлик ва ўзгарувчан ташқи муҳит шароитида рискларни камайтириш ва бизнеснинг барқарорлигини оширишга ёрдам берадиган блокчейн ва сунъий интеллект каби замонавий технологияларга эътибор қаратилган.

03/30/2025
  • PDF (Russian)
148-156 489 66
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЛОГИСТИКА ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЗАНЖИРЛАРИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИДАГИ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Мунира Азларова, Мадаминжон Исроилов

Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш бўйича хорижий тажрибалар таҳлил қилинган. 1980-йиллардан бошлаб, “Аниқ вақтида” (just in time) консепсияси ва АPS (Advanced Planning and Scheduling) тизимлари логистика жараёнларининг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлгани кўрсатилган. Supply Chain Management (SCМ) ёндашуви стратегик самарадорликка эришишда логистик жараёнларни ягона тизим сифатида бошқаришни таклиф қилади. Мақолада Хитойнинг логистика соҳасидаги тадқиқотлари ва бу борадаги ўзига хос ёндашувлари, шунингдек, халқаро стандартларга мослашуви муҳокама қилинган. Хусусан, ресурсларни бошқариш, етказиб берувчилар билан ҳамкорлик, ва иқтисодий фойда яратиш имкониятлари бўйича амалий тажрибалар тақдим этилади.

01/03/2025
  • PDF
154-161 80 35
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БИТИРУВЧИЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ ИШГА ЖОЙЛАШИШИ АСОСИДА ЭКОНОМЕТРИК БАҲОЛАШ
Баҳромжон Шермуҳаммадов

Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга

05/22/2026
  • PDF
199-209 75 31
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА НАЗОРАТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Миразиз Каратаев

Мазкур илмий мақолада давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида давлат молиясини бошқариш тизимида бюджет назоратининг ўрни, унинг замонавий ёндашувлари ва халқаро тажрибалар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари бюджет назоратини такомиллаштиришда рискка асосланган ёндашув, рақамли технологиялар, big data таҳлиллари ва жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Мақола натижалари давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш ва бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади

04/03/2026
  • PDF
200-206 75 39
ВEНЧУР КАПИТАЛНИ СУҒУРТАЛАШ: ИНВEСТИЦИЯЛАРНИ РИСКЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Саидкамол Махмудов

Мақола венчур инвесторлар ва стартапларни турли рисклардан ҳимоя қилишнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётган венчур капитални суғурталаш бозори таҳлилига бағишланган. Венчур капиталининг ривожланиши ва стартаплар сонининг кўпайиши билан ноаниқлик ва бизнесдаги мумкин бўлган муваффақиятсизликлардан келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни минималлаштиришга қаратилган суғурта маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Мақолада, шунингдек, венчур капитали учун рискларни бошқариш стратегияларининг муҳимлиги ва стартапларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш учун суғурта механизмлари зарурлиги таъкидланган.

04/19/2025
  • PDF (Russian)
605-612 178 89
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ТАЪЛИМ ТАШАББУСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА: МАКТАБ ВА УНИВЕРСИТЕТЛАРДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ҚЎЛЛАНИЛГАН ҲОЛАТЛАР
Рушана Алиакбарова

Замонавий рақамли муҳитда ижтимоий тармоқлар таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ушбу мақолада ижтимоий тармоқлардан таълим ташаббусларини илгари суриш ва бошқаришда фойдаланиш бўйича бир нечта муваффақиятли амалий ҳолатлар таҳлил қилинади. Тадқиқот мактаб ва олий таълим муассасаларининг Телеграм, Инстаграм, ТикТок ва ЛинкедИн платформаларидаги фаолияти мисолида олиб борилди. Асосий эътибор стратегик коммуникация, рақамли етакчилик ва фойдаланувчиларни жалб қилиш усулларига қаратилган. Мақола натижалари таълим муассасаларида ижтимоий тармоқларни самарали бошқариш учун тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

06/20/2025
  • PDF
583-586 104 58
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ESG-СТАНДАРТЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
Лазиз Зойиров

Мазкур мақолада суғурта компаниялари фаолиятида ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) стандартларини жорий этишнинг аҳамияти ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. ESG тамойилларининг инвестицион жараёнларга таъсири, хусусан, капитал самарадорлиги, рискларни бошқариш ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлашдаги ўрни ёритилган. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро тадқиқотлар таҳлили орқали ESG интеграциясининг амалий механизмлари, муваффақият омиллари ва тўсиқлари кўриб чиқилган. Мақолада ESGни самарали жорий этиш бўйича қатор тавсиялар, жумладан, ички сиёсат ишлаб чиқиш, ҳисоботлар шаффофлигини таъминлаш, инвестицион портфельни қайта кўриб чиқиш каби йўналишлар аниқланган.

06/27/2025
  • PDF
728-736 125 60
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОМПАНИЯЛАРДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНИДА ЎЗГАРИШЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Шохрухжон Нуров

Ушбу мақолада дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларда рақамли трансформация жараёнида ўзгаришларни бошқариш масаласи ўрганилган. Тадқиқотда замонавий рақамли технологияларни жорий этишда ташкилотларда юзага келадиган ташкилий, инсон омиллари ва технологик муаммолар таҳлил қилинган. Курт Левин, Жон Коттер ва Prosci институтлари томонидан ишлаб чиқилган моделлар асосида ўзгаришларни бошқаришга доир назарий ёндашувлар ўрганилди. Шунингдек, муаллиф томонидан рақамли трансформация шароитида тадбиқ қилиниши мумкин бўлган DCTM (Dynamic Change Transformation Model) – динамик ўзгаришларни трансформациялаш модели ишлаб чиқилди. Мазкур модел рақамли ўзгаришларни тизимли ва инсон омили асосида бошқаришга қаратилган бўлиб, амалиётдаги муваффақиятли трансформация жараёнларини ҳисобга олади. Тадқиқот натижалари асосида амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

08/08/2025
  • PDF
325-330 110 60
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОЛИС РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ БАҲОЛАШ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ
Гиёс Ташпулатов

Ўзбекистонда баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)нинг ривожланишида мустақил (холис) рейтинг баҳолаш институтлари (РБИ)нинг ролини ошириш иқтисодий шаффофлик, инвестицияларни жалб этиш ва корхоналарнинг глобал рақобатбардошлиги учун асосий омилдир. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш соҳасидаги қонунчилик ишлари, РБИларининг мустақиллигини таъминлашнинг долзарб муаммолари, халқаро стандартларга (RICS, REV) мослаштириш зарурлиги, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг амалиётидаги баҳолаш тизимларининг натижадорлиги таҳлил қилинади. Янги баҳолаш мезонларининг жорий этилиши (KPI асосида) ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда рейтинг тизимининг аҳамияти назарда тутилади. Тадқиқот натижаларига кўра, мустақил баҳолашнинг самарадорлигини ошириш учун кадрлар тайёрлаш, электрон ахборот платформаларини (БФЯАП) ривожлантириш ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш таклиф этилади.

04/11/2025
  • PDF
457-466 194 41
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИДА СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бобур Абидов

Мақолада тўқимачилик корхоналарини самарали бошқаришда стратегик режалаштиришни тузиш ва уни амалга оширишни ташкил этишнинг мантиқий модели ва блок схемасини ишлаб чиқиш масаласи ўрганилган.

01/03/2025
  • PDF
148-153 82 22
КОРХОНАЛАРНИ ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ, АҲАМИЯТИ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Нурмат Джулибеков

Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.

02/15/2025
  • PDF
262-272 96 50
РАҚАМЛИ БОЖХОНА ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДА БОЖХОНА МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУАММОЛАРИ
Дилафруз Мирзахмедова , Жамшид Тухтабаев

Ушбу мақолада рақамли божхона хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишнинг муаммолари ўрганилган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсадлар сифатида бизнес жараёнларини оптималлаштириш, божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва хавфларни минималлаштириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар тавсифланган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва рақамлаштирилганлик даражаси кўриб чиқилган. Шунингдек, рақамли божхона хизматларини кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

02/28/2025
  • PDF
489-508 129 96
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИСТИК МАЖМУАЛАР ФАОЛИЯТИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Қаххорали Хомидов

Ушбу мақолада туристик мажмуалар рақобатбардошлигини таъминлаш механизмининг концептуал марказлашган модели ишлаб чиқилган бўлиб, амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар натижасида бюджет секторидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам давлат бюджетидан молиялаштириш учун рақобат ортиб бормоқда, чунки молиялаштириш ҳажми ташкилотларнинг меъёрий мезонларни бажаришига боғлиқ бўлиб, унга эришиш умумий самарадорликни ошириш учун ички жараёнларни сезиларли даражада тартибга солиш зарурлигини талаб қилади.

03/15/2025
  • PDF
56-61 191 70
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ, НЕФТЬ-ГАЗ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Аброр Кучаров , Нодир Акбаров , Динора Ишманова , Сабина Селиханова

Мақолада қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, мамлакатимизда нефть-газ корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва шу тариқа тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари тадқиқ қилинган.

04/04/2025
  • PDF
208-215 169 75
ЎТГАН ДАВРНИНГ ТАНИҚЛИ ОЛИМЛАРИНИНГ АСАРЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК ХАВФИ НАЗАРИЯСИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Қумри Номозова

Мақолада хавф назариясининг XVII асрдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси кўриб чиқилган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик хатарларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларга эътибор кўпроқ қаратилмоқда, бу бир қанча ҳолатлар ва сабаблар комбинацияси билан боғлиқ. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, дунёдаги сиёсий беқарорлик ва дунёнинг энг йирик давлатларидан бири – Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши баъзи корхоналар учун ривожланиш омили бўлса, бошқалари учун уларнинг инқирозига ва ҳатто ҳалокатли хавф даражасига олиб келмоқда. Хатарларни бошқариш назарияси ва амалиёти нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, балки уларнинг ривожланиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнес рискларини таҳлил қилиш ва бошқаришнинг фундаментал асослари XVII-XX асрларда буюк файласуфлар, математиклар ва иқтисодчилар томонидан қўйилган. Фойданинг табиати ва унинг пайдо бўлишида ноаниқликнинг ролини англаш орқали уларнинг асарларида ушбу ҳолатлар аниқланди ва бу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилди. Улар томонидан бозор иқтисодиётига хос бўлган ноаниқлик шароитида хўжалик қарорларини қабул қилишда юзага келадиган рискли ҳолатларни характерловчи ўзига хосликлар очиб берилди. Хавф назариясини ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса, иқтисодий назария, математика ва статистиканинг бирлаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида эконометрика кристалланди. Статистик ва эконометрика усулларидан фойдаланиш кутилаётган фойдани, унинг ўзгарувчанлигини ва миқдорини аниқлашга имкон беради, хавф даражаси ва замонавий техник воситалар ва дастурлардан фойдаланиш келажакни башорат қилишга имкон беради.

04/19/2025
  • PDF
581-587 107 63
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ШАРОИТИДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ИННОВAЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
Зилола Шомансурова

Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида инновaцион фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий, молиявий ва технологик асослари таҳлил қилинади. Инновациялар иқтисодиётни модернизациялаш, рақобатбардошликни ошириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Тадқиқотда инновaцион лойиҳаларни молиялаштириш, бошқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилади. Натижалар Ўзбекистоннинг глобал инновaцион индексда позициясини мустаҳкамлаш ва акциядорлик жамиятларининг инновaцион салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

01/03/2025
  • PDF
320-331 80 41
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИНИ КЛАСТЕРЛАШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Бекзоджон Давлятов

Саноат кластерларини яратиш назариясини ўрганиш уни ташкил қилишнинг бирқанча вариантлари мавжуд эканлигидан далолат беради. Америка, Жанубий Осиё мамлакатдлари моделидан ёки замонавий Европа давлатлари моделидан фойдаланиш Ўзбекистон шароитига мос келишини баҳолаш муҳим. Шундан келиб чиқиб ушбу мақолада Ўзбекистон шароитида тўқимачилик кластерларини яратишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида сўз юритилган

06/18/2026
  • PDF
667-672 54 19
ЎЗБЕКИСТОНДА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ТАШҚИ ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бeхруз Каримов

Мақолада Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда ташқи қарз маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодий аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда ташқи қарз ресурсларининг энергетика, транспорт, коммунал хизматлар ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришдаги роли ўрганилди. Шунингдек, инфратузилма инвестицияларининг иқтисодий ўсишга мультипликатив таъсири, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги институционал муаммолар ва ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда инвестицияларни баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва ташқи қарз портфелини самарали бошқариш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Мазкур ёндашувлар ташқи қарз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мамлакат инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади

04/01/2026
  • PDF
89-95 89 35
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБДОРЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ
Жавохир Арипов

Мақолада молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал ўзига хосликлари назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этилган. Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш тизимини модернизация қилиш, бюджет жараёнларида очиқлик даражасини ошириш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига босқичма-босқич ўтиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган. Халқаро тажриба (Финляндия, Канада, Жанубий Корея, Австралия, Швеция) мисолида самарали молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминловчи омиллар реал вақтда маълумот тақдимоти, мустақил аудит институтлари ва рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг PEFA ва Очиқ бюджет индекси кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўналишлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларига кўра, миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш, ахборотларни халқаро стандартлар асосида тақдим этиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва рақамли технологияларни жорий этиш молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал пойдеворини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

10/05/2025
  • PDF
303-311 119 61
КАПИТАЛ ЕТАРЛИЛИГИ ВА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИНГ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИГА ТАЪСИРИ
Матлуба Абдурахманова

Мазкур мақолада тижорат банклари фаолиятида капитал етарлилиги ва молиявий барқарорликнинг молия бозоридаги рақобатбардошликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда банк тизимида капитал етарлилиги коэффициентлари, рискларни бошқариш механизмлари ва банклар молиявий барқарорлигини таъминлашнинг институционал асослари ўрганилди. Халқаро молиявий стандартлар, жумладан Basel III талаблари асосида банк капитали ва рақобатбардошлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш рақобат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини кўрсатди

03/20/2026
  • PDF
22-29 97 59
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Раҳматилла Тожиев

Илмий мақолада тижорат банклари ликвидлигини бошқариш стратегиясини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган.

06/14/2025
  • PDF
469-475 120 68
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВАЛЮТА СИЁСАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Азиз Юсупов

Ушбу мақолада тижорат банклари валюта сиёсатини такомиллаштириш орқали банк операцияларини ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий шароитларга доимий мослашиш, банк фаолияти учун янги стратегия ва воситаларни ишлаб чиқиш, банклар рискларини самарали бошқариш, муаммоли жараёнларни камайтириш орқали банклар валюта операцияларини ривожлантириш каби бир қанча омилларга боғлиқлиги келтириб ўтилган. Шунингдек, бугунги кунда тижорат банкларининг фаолиятини ривожлантиришнинг долзарблиги шубҳасиздир, чунки мамлакат бутун молия тизимининг муваффақиятли ишлаши унга боғлиқлиги банкларда молиявий қарорлар қабул қилиш ва муаммоли жараёнларни камайтиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган

01/23/2026
  • PDF
100-107 124 58
1 - 24 from 24

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer