Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.
Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этишнинг узоқ муддатли прогнози ва стратегик таҳлил натижалари ёритилган бўлиб, унда уй-жой фонди турларининг таснифи келтирилган. Ўзбекистон Республикасида уй-жой муаммосининг асосий таркибий қисмлари, табиатан мураккаб бўлган уй-жой фондининг муаммоли вазиятлари аниқланган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этишучун асосий вазифалар белгилаб берилган ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.