Мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги корхоналарда ESG-мажбуриятлар (экологик, ижтимоий, корпоратив бошқарув) ҳисобини МҲХС S1 «Барқарорлик билан боғлиқ ахборотни ошкор қилиш умумий талаблари» ва МҲХС S2 «Иқлим билан боғлиқ ошкор қилишлар» стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан АКТ соҳасига хос 4 ESG-мажбурият тоифаси ҳамда ESG-ҳисоботнинг 6 таркибий қисмини аниқлаштирилган намунавий шакли ишлаб чиқилган. «Ўзбектелеком» АК мисолида апробация ўтказилган
Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади
Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.
Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.