• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ШАРОИТИДА АКТ СОҲАСИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ESG-МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ МҲХС S1 ВА МҲХС S2 СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аскар Амиров

Мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги корхоналарда ESG-мажбуриятлар (экологик, ижтимоий, корпоратив бошқарув) ҳисобини МҲХС S1 «Барқарорлик билан боғлиқ ахборотни ошкор қилиш умумий талаблари» ва
МҲХС S2 «Иқлим билан боғлиқ ошкор қилишлар» стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан АКТ соҳасига хос 4 ESG-мажбурият тоифаси ҳамда ESG-ҳисоботнинг 6 таркибий қисмини аниқлаштирилган намунавий шакли ишлаб чиқилган. «Ўзбектелеком» АК мисолида апробация ўтказилган

05/01/2026
  • PDF
458-462 23 16
ЎЗБЕКИСТОНДА КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
Зумрад Умарова

Мақолада консолидациялашган молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда – КМҲ) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда – МҲХС) талаблари асосида тайёрлаш жараёнида учрайдиган муаммолар институционал, методик ва ташкилий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда КМҲ, алоҳида корхоналар ҳисоботини моддама-модда жамлаш амалиётидан кўра кенгроқ тизим сифатида талқин қилиниб, гуруҳ даражасидаги иқтисодий муносабатлар, консолидациялашган корхоналар устидан назоратни амалга ошириш механизми, консолидациялаш учун зарур ахборот тизими ва интеграциялашган ҳисоб сиёсатини ташкил этиш масалалари ўрганилди. Мақолада Ўзбекистон шароитида консолидациялаш жараёнида учрайдиган асосий амалий муаммолар, яъни назоратни баҳолашдаги формал ёндошувлар, ягона гуруҳ ҳисоб сиёсатини қўллаш  ва гуруҳ ичидаги операцияларни ўзаро бартараф этиш (элиминация) билан боғлиқ муаммолар, саёз маълумотлар базаси ва кадрлар салоҳиятининг етарли эмаслиги каби омиллар ўрганиб чиқилган. Мазкур муаммолар бешта асосий гуруҳ (меъёрий-институционал, ташкилий-бошқарув, методик, техник ва кадрлар)га ажратилди, ва уларнинг таҳлили натижасида муаллиф томонидан диагностика модели таклиф этилди. Шунингдек, консолидациялаш периметрини аниқлаш, гуруҳ ҳисоб сиёсатини стандартлаштириш, маълумотлар базасини модернизация қилиш ва инсон капитали салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш ва ҳисобот тузувчи корпоратив гуруҳларни халқаро молиявий бозоргага интеграциялашув жараёнини чуқурлашишига хизмат қилади

06/03/2026
  • PDF
270-278 10 7
БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ МҲХСГА МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдугапур Ибрагимов , Ботиржон Алиев

Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.

09/19/2025
  • PDF
103-107 237 82
МҲХС АСОСИДА ЖOРИЙ AКТИВЛAР ҲИCOБИНИ ЮРИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дилобар Мавлянова

Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.

05/20/2025
  • PDF
18-26 179 92
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МАСАЛАЛАРИ
Шерзод Нарзуллаев

Мақолада кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш кўрсатиб берилган.

02/28/2025
  • PDF
468-472 85 49
СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАҚСАДИДАГИ ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Зият Қурбонов

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг назарий масалалари ёритилган. Солиққа тортиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатининг моҳияти очиб берилган. Шунингдек, “солиқ ҳисоби” ва “солиққа тортиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати” тушунчалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига таклифлар берилган.

08/29/2024
  • PDF
259-266 88 61
1 - 6 from 6

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer