• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Шерзод Атамурадов, Фаррух Бафоев

Мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида давлатнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инновацияларнинг иқтисодий ўсиш, миллий рақобатбардошлик ва технологик тараққиётни таъминлашдаги таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

12/20/2025
  • PDF
546-554 130 61
АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Хуббим Улашев

Ушбу мақолада аҳоли турмуш даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун олдиндан тезкор чоралар кўриш заруриятини ҳисобга  олган ҳолда ҳозирги замон илмий техникасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув  тизимларидан  фойдаланиб,  аҳоли турмуш даражасини  ривожлантириш жараёнлари моделини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу моделнинг аҳоли турмуш даражасининг тўғри тақсимотини яратишдаги ўрни бўйича таклиф ва тавсиялар берилган

12/16/2025
  • PDF
468-474 104 66
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАСБИЙ ТАҲЛИЛ ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ: ТАЛАБ СЦЕНАРИЙЛАРИДАН ПРОТОТИП ВАЛИДАЦИЯСИГАЧА АМАЛИЙ МОДЕЛ
Ван Бяо

Маҳаллий маданият ва рақамли иқтисодиёт бир вақтда ривожланаётган шарт-шароитда касбий тест синови воситаларини электрон тижорат платформаси мантиғи билан уйғунлаштириш касб танлашга кўмаклашиш ва «инсон – иш ўрни» мослигини таъминлаш хизматларини яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Ушбу мақолада дизайнга асосланган илмий тадқиқот (design science research) ёндашуви қўлланилади ва тадқиқот объекти сифатида WeChat мини-дастурига асосланган интеллектуал касбий таҳлил электрон тижорат платформаси танланган. Муаллиф талаб сценарийларидан бошланиб, тизим архитектурасига ва прототипни синовдан ўтказиш босқичигача уч бўғинли амалий чизмани таклиф этади. Аввало, интервью ва майдон тадқиқотларига таянилган ҳолда платформадан фойдаланиш эҳтиёжлари учта намоён бўлган сценарийга ўқиш траекториясини режалаштириш, касбни ўзгартириш ва муассаса лойиҳаларига гуруҳланади ва ҳар бирига мос тест маҳсулотлари ҳамда сервис пакетлари ишлаб чиқилади. Кейин, «таҳлил тизими + буюртма тизими + канал тизими» тамойили асосида онлайн тест, автоматик ҳисобот яратиш, QR-код орқали фаоллаштириш, ташкилотлар учун орқа офис ва асосий канал аналитикасини бирлаштирган минимал, лекин тўлиқ прототип яратилади. Учинчи босқичда икки ўқув муассасаси ва бир касбий таълим ташкилоти иштирокида ўтказилган кичик пилот лойиҳалар (ҳар бири 80 иштирокчидан кам) маълумотлари асосида фаоллаштириш, якунига етказиш, тўланган конверсия каби асосий кўрсаткичлар ва қарор аниқлиги бўйича ўз-ўзини баҳолаш ҳисоблаб чиқилади ва платформадан фойдаланишнинг оддий, лекин ҳаётий мисоллари қисқача ёритилади. Натижалар платформанинг техник жиҳатдан амалга оширилиши, фойдаланувчи ўзини англашини чуқурлаштириш, хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва канал конверсиясини оширишдаги амалиётдаги қийматини кўрсатади, шу билан бирга ҳисобот тили, фойдаланувчи саёҳати ва иштирокчилар рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш зарур бўлган йўналишларни очиб беради.

11/30/2025
  • PDF (English)
279-289 140 71
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ИНКЛЮЗИВ ЁНДАШУВ (ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Дилноза Ибодова , Дилсора Ибодова , Сулаймон Тангрибeрдиев

Мақолада инклюзив тадбиркорликнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари, унинг давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатида тутган ўрни ёритилган, шунингдек “инклюзив тадбиркорлик” тушунчасига таъриф берилган. Тадбиркорлик фаолиятида инклюзив ёндашув имкониятлари очиб берилган. Мамлакатда, хусусан Хоразм вилоятида инклюзив тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилган. Уларни тенглик тамойилларига таянган ҳолда ривожлантиришга оид таклифлар илгари сурилган.

07/03/2025
  • PDF
858-865 161 93
СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ МЕХАНИЗМНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ, ТУЗИЛИШИ ВА МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛИК ТИЗИМИДАГИ ИНТЕГРАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ
Комолиддин Махмудов

Мақолада суғурта хизматларида молиявий механизмнинг назарий асослари, тузилиши ва молиявий воситачилик тизимидаги интеграцияси ҳар томонлама таҳлил этилган. Илмий назариялар ва халқаро амалиётлар қиёсий ўрганилган ҳолда, мазкур механизмнинг иқтисодий барқарорлик, хавфсизлик ва ресурслар тақсимотидаги ўрни ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон амалиётида молиявий механизмнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва ижтимоий суғурта тизимлари орқали интеграция жараёнлари таҳлил қилиниб, амалий йўл харитаси таклиф этилган

11/11/2025
  • PDF
3-13 171 106
ТАРМОҚЛАРАРО ИНТЕГРАЦИЯНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ АСОСИДА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ: ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БАНК СЕКТОРИНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Севарахон Абдуллаева

Тўқимачилик саноати корхоналари билан молиявий секторнинг ўзаро биргаликдаги интеграцион фаолиятининг иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти мақолада ёритилган. Банклар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг назарий асослари, халқаро тажрибалари ва маҳаллий амалиёти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, молиявий ресурсларни жалб этиш, инвестиция жараёнларини рағбатлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда тармоқлараро интеграциянинг ўрни алоҳида кўрсатиб берилган.

10/05/2025
  • PDF
327-336 136 67
МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ ЯРАТИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Жамшед Исломов

Ушбу мақолада махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) концепциясининг назарий асослари ва уларнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётидаги МИЗ моделлари: эркин савдо ҳудудлари, саноат парклари, технологик кластерлар ҳамда инновацион зоналарнинг ривожланиш хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, МИЗнинг ижобий таъсирлари ҳамда салбий хавфлари чуқур муҳокама қилинган. Олинган натижалар МИЗларни миллий саноат сиёсати ва барқарор ривожланиш стратегиялари билан уйғунлаштириш зарурлигини асослаб берди.

10/05/2025
  • PDF
286-292 112 63
МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА МОЛИЯВИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Орзу Давранов

Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари ва эволюцияси таҳлил қилинган. Конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели, эндоген ўсиш ҳамда инновация ва кластерлашув концепциялари кўриб чиқилган. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги ўрни очиб берилган.

10/05/2025
  • PDF
268-275 139 85
СУВ РЕСУРСЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДАГИ СТРАТЕГИК АҲАМИЯТИ
Шерзод Муминов

Мақолада сув ресурсларининг мамлакат иқтисодиётидаги стратегик аҳамияти, табиий ва иқтисодий хусусиятлари таҳлил этилган. Сув ресурсларининг озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлашдаги, шунингдек, саноат ва энергетикадаги ўрни ёритилган. Сув ресурсларининг мамлакат иқтисодиётидаги стратегик аҳамияти бўйича турли олимларнинг илмий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган.

09/09/2025
  • PDF
554-563 99 89
ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Тимур Туракулов

Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.

07/30/2025
  • PDF
218-226 153 52
ЎЗБЕКИСТОНДА 2026-ЙИЛДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РАҚАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР
Умид Нормурзаев

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

07/05/2025
  • PDF
900-909 133 66
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизматлар соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган  ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилиб берилган. 

07/04/2025
  • PDF
866-872 161 88
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА «ЯШИЛ СУКУК» НИНГ ЎРНИ
Равшан Абдуллаев , Гулмира Ахмаджонова

Мақолада Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш учун «яшил сукук» воситасининг имкониятлари таҳлил қилинган. Мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий ҳолати, исломий молиялаштириш ва сукук бозорининг жорий ҳолати, «яшил» сукукнинг назарий асослари ўрганилган, шунингдек, ушбу воситани жорий этишдаги муаммолар ва унинг истиқболлари аниқланган. Тадқиқотда «яшил» сукукни татбиқ этиш, жумладан меъёрий-ҳуқуқий асосни шакллантириш бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар берилган.

11/27/2025
  • PDF
242-247 150 80
26 - 38 from 38 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer