Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Mazkur maqolada O‘zbekiston Respublikasining o‘rta muddatli davrda inflyatsiyani pasaytirib, iqtisodiyotni rivojlantirishga qaratilgan inflyatsion targetlash rejimiga o‘tishining mamlakatdagi holati, bu maqsad yo‘lida amalga oshirilgan ishlar va kelgusidagi amaliy tajribalar to‘g‘risida tahlillar keltirilgan. Shuningdek, mamlakatimizning yaqin istiqbolida inflyatsiyaning yuqori ko’rsatkichlarini pasaytirish va uni rivojlangan mamlakatlar darajasiga yetkazishga qaratilgan choralar samaradorligi bo’yicha ilmiy xulosalar chiqarilgan.