Ушбу мақолада ресурс солиқларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришда “E-АУКЦИОН” тизимига интеграция қилиш аҳамияти ва маълумотларни ҳисобга олишни тезлаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигидаги ўрни тўғрисида сўз юритилади.
Мақолада табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортишнинг назарий жиҳатлари, турлари, бюджет даромадларидаги аҳамияти, амалдаги ҳолати танқидий жиҳатдан ўрганилган, бу борадаги муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф этишга доир муаллифнинг фикр-мулоҳазалари келтирилган.