Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.
Мазкур мақолада минтақавий ривожланишни таъминлашда молиявий воситалардан фойдаланиш механизмлари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда Европа Иттифоқи давлатлари, хусусан Польша ҳамда Туркия тажрибаси асосида ҳудудий ривожланишни молиялаштириш моделлари қиёсий ўрганилган. Мақолада молиявий воситаларнинг институционал асослари, айланмали молиялаштириш механизмлари, ҳудудий ривожланиш агентликлари фаолияти ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилаётган молиялаштириш тизимларининг иқтисодий натижалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, минтақавий ривожланишда молиявий воситаларнинг самарадорлиги уларнинг қайтарилувчанлиги, манзиллилиги ва институционал мувофиқлашув даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган. Шунингдек, Польша ва Туркия тажрибаси асосида ҳудудий молиялаштиришнинг самарали моделлари, айниқса револьвер фондлар, ҳудудий ривожланиш агентликлари ва инновацион молиявий инструментлар (венчур фондлар, “яшил” облигациялар, сукук)дан фойдаланишнинг аҳамияти асослаб берилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда минтақавий ривожланишни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Мазкур мақолада мамлакатимизда стартап экотизимининг ривожланиш тенденциялари, институционал муҳит, асосий муаммолар ва келажак учун муҳим йўналишлари ўрганилган. Стартап экотизимини шакллантириш борасида давлат институтлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, стартап лойиҳаларни молиялаштиришда энг самарали институтларидан бири сифатида венчур молиялаштириш зарурияти таҳлил қилинган.