Hozirgi kunda B2B maʼlumotlarini narxlash modellari asosan sotuvchi tomonidan boshqarilib kelmoqda va xaridorlarning oʻz nuqtai nazarlari eʼtiborsiz qoldirilmoqda. Bu anʼanaviy model, bozor samaradorligining pasayishiga va uzoq muddatda barcha manfaatdor tomonlar uchun moliyaviy natijalarning pasayishiga olib keladi. Ushbu tadqiqot qiymat dastaklari yaʼni, xaridorlar va sotuvchilar uchun funksiyalar, LightGBM mashina oʻrganishidan foydalangan holda dinamik algoritm va real vaqt rejimida narxlash uchun API kabi komponentlarni tahlil qiladi.
Мақолада солиқ солишнинг бизнес субъектлари фаолиятига таъсирлари кўриб чиқилган. Солиққа тортиш бизнес субъектлари фаолиятини ривожланишида катта аҳамиятга эга. Бизнес томонидан тўланадиган солиқлар миқдори ҳам харажатлар ҳажмига, ҳам ишлаб чиқариш таннархи даражасига, ҳам натижада нархларга бевосита таъсир қилади. Амалга оширилган таҳлиллар асосида тегишли хулосалар шакллантирилган.
Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.