Корхоналар ва аҳолининг борган сари транспорт экспедиторлик хизматларига (ТЭХ) эхтиёжни ошиб бориши муносабати билан ТЭХни амалга ошираётган автокорхоналарининг маркетинг стратегияларини такомиллаштиришни талаб қилади. Хизматлар шошилинч ёки вақт нуқтаи назардан, бемалол турларига тақсимланиб, уларни маркетинг стратегияларида инобатга олиниши ҳамда давлат – хусусий шериклик тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: ДХШ иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, барқарор ривожланишини таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, тиклаш, ундан фойдаланиш, сақлаш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва уларни эркин фойдаланишни кенгайтириш, фойдаланишни кенгайтириш, хусусий секторнинг молиявий маблағлари, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш қатор вазифаларни ижобий ҳал қилиш ҳамда мавжуд имкониятлардан оптимал фойдаланишнинг муҳим йўналиши сифатида майдонга чиқади.