Ushbu maqolada ko‘chmas mulklarning iqtisodiy ahamiyati ko‘rsatilib, ko‘chmas mulklarni bozor narxiga yaqin narxlarda baholash uning raqobatbardoshligini oshirishi, soliq solish bazasini belgilashda muhim ahamiyatga ega ekanligi tahliliy asoslanib, tegishli tavsiyalar ishlab chiqilgan.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Ushbu maqolada ko‘chmas mulkning iqtisodiy ahamiyati, ko‘chmas mulkni soliqqa tortish mulkning raqobatbardoshligini oshirishi va soliq solinadigan bazani belgilashda muhim o‘rin tutayotgani tahlillar asosida ochib berilgan va tegishli tavsiyalar ishlab chiqilgan.
Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнига бағишланган. Ривожланишнинг асосий детерминантлари сифатида давлат қўллаб-қувватлаши, инфратузилма даражаси, молиявий ресурсларга етарли имконият ва ишчи кучининг малакаси кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган бўлиб, улар бизнес жараёнларини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ҳамда бозорларни кенгайтиришга хизмат қилади. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, соҳа қатор муаммоларга дуч келмоқда: молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги, рақобатнинг юқорилиги ва маъмурий тўсиқлар. Шу билан бирга, бюрократик тартиб таомилларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари бериш ва хизматлар экспортини рағбатлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари соҳанинг янада ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини кенгайтириш бўйича катта салоҳиятга эга, айниқса экспорт ва халқаро бозорларга интеграция орқали. Комплекс чораларни амалга ошириш эса кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг диверсификациясини таъминлаш имконини беради