Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган. Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган. Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган. Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.
Ушбу мақолада Хоразм вилоятида хизматлар кўрсатиш фаолиятининг асосий тури бўлган корхоналар сонининг динамикаси таҳлили, Хоразм вилояти туманларида хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича субъектлар сони ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмининг динамикаси таҳлили, Хоразм вилоятида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмининг динамикаси таҳлили ва хизматлар соҳасининг ривожланиш хусусиятлари, Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарни янада ривожлантириш, иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун янада қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш мақсадлари ёритилган.