Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Мазкур мақолада рақамли инфратузилмани ривожлантириш шароитида солиқ қарздорлигини ундириш механизмининг солиқ маъмуриятчилигидаги ўзига хос ҳусусиятлари ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларининг ролига қаратилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ мажбуриятлари ижросини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлаш, солиқ қонунчилиги ва солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган. Шу билан бирга, айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.