Мақолада олимларнинг мулк, мулк тури ва мулк шакли тушунчаси ҳақидаги фикрларининг ноаниқлиги таҳлил қилинган. Муаллиф мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва кўп хусусиятли иқтисодиёт тушунчаларини аниқлашда намоён бўладиган мулкнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатларини қориштириш муаммосига эътибор қаратади. Мулк масалалари доирасида муаллиф аграр муносабатларнинг методологик жиҳатларини - меҳнатнинг умумийпредмети ва барча бойликларнинг асл манбаи бўлган ер ҳақидаги муносабатларни белгилаб берган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада кўчмас мулк солиғи базаси ва ставкаси билан боғлиқ асосий сиёсий қарорлар, ҳамда, солиқ маъмуриятчилигидаги муҳим функциялар – баҳолаш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундирув жараёнлари кўриб чиқилган. Шунингдек, анъанавий кўчмас мулк солиғи (бинолар ва ер участкаларининг баҳоланган қиймати учун йиллик тўланадиган солиқ) ва кўчмас мулк битими бўйича транзакция солиқлари (кўчмас мулк эгалигининг ўзгариши билан солиқ ёки давлат божи (герб тўлови) сифатида ундирилади) турларини ислоҳ қилишга эътибор қаратган ҳолда кўчмас мулк солиғи ислоҳотларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Илмий адабиётларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажрибага асосланган ҳолда берилган таклифлар асосида Ўзбекистонда кўчмас мулк солиқларини ислоҳ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича батафсил тавсиялар берилган.