Иқтисодиётда пул маблағларининг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали айланади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланишни рағбатлантириш, жами ҳисоб-китобларда бундай ҳисоб-китобларнинг улушини ошириш иқтисодиётни тараққий этишини ва узулуксиз ўсишини таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу билан биргаликда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қулай бўлиши билан бирга бир қанча афзалликларга ҳам эга.