Мазкур мақолада Қашқадарё вилоятида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири социологик тадқиқотлар асосида баҳоланган. Тадқиқот доирасида ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, туғилиш даражаси, оилаларда фарзандлар сони, никоҳ ёши, миграция жараёнлари, турмуш шароити ва аҳоли саломатлиги каби омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудда демографик жараёнларнинг барқарорлиги ва юқори туғилиш майли меҳнат ресурслари ўсиши учун асос яратаётгани, бироқ миграция ва ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва демографик жараёнларни тартибга солиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада эркин компонентларнинг интегратив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларни ишлаб чиқаришни прогноз қилувчи икки босқичли модель тақдим этилган. Биринчи босқичда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва тавсия этилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш динамикасидан келиб чиққан ҳолда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни аниқлаш имкониятини берувчи модель келтирилган. Иккинчи босқичда келтирилган модель қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда миқдори чекланган ресурсларни, биринчи босқичдаги моделдан олинган натижаларни, шунингдек, бошқа олди-сотди шартномаларидан келиб чиқадиган маҳсулот миқдорларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш имконини беради
Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган
ушбу мақолада ободонлаштириш хизматларини кўрсатувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва унинг сифатига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳолига ободонлаштириш хизматлари кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ва бу орқали ушбу тизимда рақамлаштириш жараёнларини мавжуд ўзгаришларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ushbu maqolada mamlakatimizda “Yashil iqtisodiyotni” joriy etish natijalari, mamlakatning iqtisodiy-ijtimoiy, sogʻliqni saqlash, aholi farovonligi koʻrsatkichlarining tahlili, mavzuga oid xorijiy va mahalliy adabiyotlarning sharhi, “Yashil iqtisodiyot”ni rivojlantirish istiqbollari va imkoniyatlari, qayta tiklanmaydigan va qayta tiklanuvchi energiya manbalardan foydalanish samaradorligini oshirish masalalari oʻrganilgan
Ushbu maqolada tibbiyot sohasini raqamlashtirish masalalari hamda xorijiy tajribasi o‘rganilgan. O‘zbekiston Respublikasida sog‘liqni saqlash tizimini raqamlashtirish borasida olib borilayotgan amaliyot va bu sohada xorijiy davlatlarning tajribalari tadqiq etilgan. Shuningdek, statistik ma’lumotlar asosida mamlakat tibbiyot sohasi rivojlanish tendensiyalari tahlil qilinib tibbiyot korxonalarida axborotlarni raqamlashtirish jarayonlarini samarali tashkil etish bo‘yicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.