Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди. МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф этилди.
Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.