Ушбу илмий мақолада молия тизимига оид илмий қарашларнинг концептуал асослари ёритилган. Классик ва неоклассик молия назарияси тарафдорларининг молия тизими, унинг элементлари ва молиявий барқарорликка оид полисемантик тавсифдаги илмий қарашлари ўрганилган. Молия тизими барқарорлигига эндоген ва экзоген омиллар таъсирида уни таъминлаш истиқболларига оид илмий қарашлар тизимлаштирилган
Мақолада инсон капитали назариясини ривожланишининг концептуал асослари бўлган сиёсий иқтисод, классик, неоклассик ва замонавий инсон капитали мактабларининг илмий ғояларини тадқиқ этиш асосида муаллифлик ёндошуви ишлаб чиқилган.