Мақолада ҳорижий мамлакатларида, рақамли параметрларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини таҳлилининг мураккаб муносабатларни илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Ҳорижий мамлакатларнинг ЯИМ аҳоли жон бошига рақамли параметрларнинг таъсири таҳлил қилинди ҳамда Жаҳон Банкининг (https://data.worldbank.org/) маълумотларининг 21 йиллик кўрсаткичларидан фойдаланилди. Тадқиқот бўйича маълумотлар кўп омилли вақтли қаторлар асосида шакллантирилганлиги учун эконометрик тенгламалар авторегрессив тақсимланган кечикиш ARDL (Autoregressive distributed lag) моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ушбу минтақаларда рақамли параметрлар макроиқтисодий кўрсаткичларга тўғридан-тўғи ижобий корррелацияни кўрсатган ҳолда муҳим таъсирини намойиш қилди.