Ушбу мақолада ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари, ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг олтита хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ишда ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими жумладан, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар,маҳсулот таннархи билан боғлиқ кўрсаткичлар тартиби келтирилган. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ёритилган.
Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди. МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф этилди.
Маҳсулот таннархини аниқлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали бошқарув учун муҳим омилдир. Замонавий калькуляция усуллари ахборот технологиялари ва мураккаб моделлардан фойдаланишга асосланиб, таннархни аниқлаш ва таҳлил қилишни осонлаштиради. Бу усуллар ишлаб чиқариш жараёнини оптимизация қилиш, харажатларни самарали бошқариш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга. Услубларнинг ҳар бири ўзининг махсус афзалликлари билан, тўғри ҳисоб-китоб ва иқтисодий самарадорликка эришишга ёрдам беради. Замонавий технологиялар ва тажриба асосида, мазкур усулларни амалиётга жорий этиш ташкилотларга рақобатбардошликни ошириш ва ресурсларни тежаш имконини яратади.
Мақолада мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишлаб чиқариш соҳасида хаётийликни таъминлаш, самарадорликка эришишда бошқарув жараёнини тўғри ташкил этишда этишда ишлаб чиқариш корхоналарида рисларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ushbu maqolada kichik ishlab chiqarish korxonalarida aylanma mablagʻlarning optimal tarkibi va ularning moliyaviy barqarorlikka taʼsiri tahlil qilinadi. Tikuvchilik sanoati misolida, aylanma mablagʻlar korxonaning ishlab chiqarish jarayonida muhim rol oʻynaydi va ularning toʻgʻri boshqarilishi moliyaviy barqarorlikni taʼminlash uchun zarurdir. Maqolada aylanma mablagʻlarning asosiy tarkibiy qismlari, ularning optimal nisbatlari va moliyaviy barqarorlik koʻrsatkichlari baholanadi. Shuningdek, aylanma mablagʻlarni boshqarish strategiyalari va zamonaviy texnologiyalar yordamida ularning samaradorligini oshirish yoʻllari koʻrsatilgan. Tadqiqot natijalari kichik tikuvchilik korxonalari uchun amaliy tavsiyalarni oʻz ichiga oladi, bu esa ularning raqobatbardoshligini oshirish va moliyaviy barqarorlikni taʼminlashga yordam beradi.