Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.