Ushbu ilmiy maqolada rivojlanayotgan davlatlarda ayollarning innovatsion bank xizmatlarining ommalashishidagi o‘rni tahlil qilingan. Tahlilda rivojlanayotgan davlatlar sifatida O‘zbekistan, Turkiya, Malaysia, Saudiya Arabistoni davlatlari olingan. Tahlil 2014-2021 yillardagi statistik maʼlumotlar asosida olib borilgan. Tahlil natijalariga ko‘ra, mamlakatimizda ayollar o‘rtasida innovatsion bank xizmatlarining yetarli darajada rivojlanmaganligi hamda qolgan davlatlardan farqli ravishda raqamli bank xizmatlaridan ayollarimiz keng foydalanmayapti.
Мақолада банк хизматларининг шаклланиш босқичлари, уларни молиявий хизматлар бозоридаги роли назарий жиҳатдан ўрганилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Банк хизматларини жорий этишда инновацион ёндашувнинг ўзига хос жиҳатлари тизимлаштирилган. Банк хизматларини вужудга келишида эътибор берилиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилган. Тамойиллар асосида банк хизматларини ривожлантиришга қаратилган илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.
Илмий мақолада тижорат банкларида масофавий банк хизматлари самарадорлиги ва уларни билдирувчи кўрсаткичларнинг прогнози амалга оширилган. Прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ХАБ Трастбанк ва АТБ Туронбанклар статистик маълумотларидан фойдаланилган. Прогноз 2026 йил март ойига қадар қилинган ва бунда реал кўрсаткичлардан фойдаланилган.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.