Ушбу мақолада рақамли маркетинг технологияларининг хусусиятлари, рақамли технологиялар хусусиятлари ҳақида сўз боради ва улардан кийим-кечак, тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида фойдаланишнинг концептуал асослари таҳлил қилинади. Шунингдек, кийим-кечак, тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида қўлланиладиган рақамли маркетинг технологияларининг элементлари, ҳамда, уларнинг мода соҳасига қўшган ҳиссаси ва ушбу соҳада рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш кўриб чиқилади.
Ушбу мақолада рақамли маркетинг метаоламининг асосий ҳусусиятларини, шунингдек, унинг концептуал таркибий қисмлари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, унда кийим-кечак ва мода саноатида энг кўп қўлланиладиган рақамли маркетинг метаоламининг элементларига эътибор қаратилади.
Саноат 4.0 даврида барча саноат тармоқлари янги муҳитга мослашувчан бўлиши, ижтимоий ва технологик ўзгаришлардан хабардор бўлиши керак. Тўқимачилик саноати, асосий саноат сифатида, одатда Тўқимачилик 4.0 деб аталадиган, рақамли трансформация ва технологик эволюциядан хабардор бўлиши зарур. Ушбу мақоланинг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг ўтмиш, ҳозир ва келажакдаги тавсифини, соҳанинг асосий муаммолари технологик ҳамда ижтимоий ўтишларга алоҳида урғу берилган. Тадқиқотда, айрим мамлакатлар ва мамлакатимиз тўқимачилик саноатида эришган ютуқлар мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш ҳамда ривожлантириш бўйича қабул қилинган режалар таҳлил қилинади.