Ушбу илмий мақолада рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш эволюцияси, концептуал аппарати ва замоанвий даврдаги концептуал тузалиши ўрганилган. Олиб борилган тадқиқот натижарига кўра, замонавий даврда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун бизнес-жараёнларни электрон платформаларда жамлаш, бу виртуал бизнес муҳитини ташкил этувчи техник, технологик, ҳуқуқий, ташкилий, ахборот хизматлари мажмуи билан сотиш ва сотиб олиш жараёнини амалга ошириш зарурияти изоҳланган.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.