Мақолада электр энергиясини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, шунингдек, электр йўқотишларини аниқлаш ва баҳолаш, уларни ҳисобда тўлиқ объектив ва тизимли равишда акс эттириш учун бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида йўқотиш тушунчасига аниқлик киритилган. Энергия таъминоти ташкилотининг иқтисодий тизимидаги йўқотишлар ташкилотда мавжуд бўлган активнинг йўқолиши, сотиш харажатлари эса ташкилотнинг харажатлари деб тушунилиши лозимлиги очиқланган. Етказиб бериш билан боғлиқ йўқотишларни таҳлил қилишда уларни батафсилроқ тўғридан-тўғри йўқотишлар ва самарасиз харажатларга бўлиш бўйича илмий асослар келтирилган.