Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Тижорат банклари пассив операциялар орқали ресурс шакллантиради. Маълумки, ушбу ресурслар асосан жалб қилинган маблағлар асосида ташкил ыилинади. Мамлакатимиз тижорат банклари пассив операциялари таркибини асосини маббуриятлар (кредитлар) орқали шакллантиради. Бироқ ресурсни тўплаш учун уни депозитлар орқали амалга ошириш банклар учун қулай ҳисобланади. Ушбу мақолада тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурсларни шакллантириш жараёнида мавжуд бўлган муаммолар уларнинг ечимлари бўйича отрофлича тўхталамиз.
Мақолада миллий иқтисодиётдаги тижорат банкларидан бўлган “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлари, жумладан, активлар таркибида кредитлар ҳажми ва унинг улуши, шунингдек, активлар ва депозитлар ҳамда кредитларнинг ўзаро солиштирма ҳолатлари, кредитларнинг иқтисодиёт соҳалари бўйича таркиби ва умумий кредитларнинг имтиёзли ва тижорат кредитлари бўйича ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга кўра тузилиши ҳолатининг 2020-2024 йиллардаги динамикаси таҳлил қилинган. Шу билан бирга тадқиқот йўналишидаги назарий ва услубий жиҳатлар ўрганилган ҳолда хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.