Мақолада савдо соҳасида кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари тадқиқ этилади. Ушбу жараёнда маркетинг тадқиқотларининг роли ва аҳамияти, кичик бизнесни ривожлантириш шарт-шароитлари, унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилади. Савдо соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш, мижозларни сақлаб қолишда франчайзинг ва мерчандайзинг тизимидан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. Бу борада мижозга йўналтирилган стратегияга ўтиш бўйича тавсиялар киритилади.
Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.