Мақолада корхоналарни тугатиш жараёнида оралиқ тугатиш балансини тузишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Тугатилаётган корхонанинг оралиқ тугатиш балансини шакллантириш мақсадида мажбуриятларни аниқлаш босқичлари, ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ишлар, кредиторлар талаблари реестри ва оралиқ тугатиш балансининг шакллари таклиф қилинган.
Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банклари фаолиятида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити муаммоларни аниқлаш ва унинг муаммоларининг ечимини топиш, мамлакатимизда банкларда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш натижасида халқаро банк амалиётига мос келувчи банкларда мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилиш орқали банк мажбуриятларини оптимал даражада шаклланиши, ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали ишлаши ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишини таъминлайди. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий қисмини мажбуриятлар ташкил этиб, улар деярли 85-90 фоиздан иборат бўлади. Мазкур мақолада тижорат банкларида банк мажбуриятлари ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар баёни келтирилган. Бу бўйича берилган таклиф ва тавсиялар ТИФ “Миллийбанк” АЖ да бухгалтерия ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўллаш учун қабул қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ер қаъридан қазиб олинаётган углеводород хом ашёсини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини шакллантириш бўйича Қозоғистон Республикаси тажрибаси асосида таклиф ва тавсиялар шакллантирилган. Калит сўзлар: Углеводород, ер қаъри, табиий газ, конденсат
Бозор иқтисодиёти шароитида ликвидлик ва тўлов қобилияти корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг, хусусан нефтни қайта ишлашнинг муҳим хусусиятлари ҳисобланади. Молиявий ҳолат корхонанинг рақобатбардошлигини, унинг бизнес жараёнларидаги салоҳиятини, молиявий ва бошқа муносабатларда корхона ва унинг контрагентларининг иқтисодий манфаатлари қай даражада ҳурмат қилинишини белгилайди. Ликвидлик - бу активни бизнесда, иқтисодиётда сотиш ёки нархларни сезиларли даражада ўзгартирмасдан ва қийматини озгина йўқотмасдан инвестиция қилиш қобилияти. Енг ликвид актив-бу пул ёки нақд пул бўлиб, у дарҳол иқтисодий операцияларни амалга ошириш, шу жумладан сотиб олиш, сотиш, қарзларни тўлаш ва шошилинч истак ва еҳтиёжларни қондириш учун ишлатилиши мумкин. Ҳар қандай компаниянинг асоси ликвидликдир. Ҳар бир компания учун ликвидликни ҳар томонлама баҳолаш зарур, чунки бу келажакдаги хатти-ҳаракатларни башорат қилишга ёрдам беради. Мақолада ликвидлик ва тўлов қобилиятининг назарий жиҳатлари кўриб чиқилади, асосий камчиликлар ва муаммоларни баҳолашда нефтни қайта ишлаш заводи таҳлил қилинади ва молиявий ҳолатни яхшилаш бўйича тавсиялар берилади
Ушбу мақолада мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва ҳисоботда акс эттирилиши масалалари ўрганилган. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоботда акс эттирилиши, бухгалтерия балансида мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирилиши, шунингдек, инвесторларнинг қарорлари учун аҳамиятлилиги ва молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсири бўлганда жорий мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифлар шакллантирилган