Мақолада капитал инвестицияларнинг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган ҳамда иқтисодий категория сифатида тадқиқ ва талқин қилинган. Капитал инвестицияларнинг тавсифи эса, унинг ҳисоб объекти сифатида очиб берилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан фикр-мулоҳазалар баён қилинган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган қоидалар ҳисобга олинган ҳолда муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар очиб берилган.
Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.
Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Ushbu maqolada korxonalar faqat milliy valyuta so‘mdan emas, balki har xil xorijiy valyutalardagi pul mablag‘laridan foydalanishlariga va bu muomalalarni amalga oshirishda muhim ahamiyat kasb etishiga alohida e’tibor qaratilgan. Shu sababli valyuta boyliklari va muomalalari buxgalteriya hisobi obyektiga aylanganligi misollar yordamida yoritilib, tegishli xulosa va takliflar berilgan.
Мақолада бухгалтерия ҳисобининг янги объектлардан бўлган номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартиби, амортизацияни ҳисоблаш усулларини қўллаш, амортизацияни харажат объектларига олиб бориш, амортизацияни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.