Мақолада электр энергиясини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, шунингдек, электр йўқотишларини аниқлаш ва баҳолаш, уларни ҳисобда тўлиқ объектив ва тизимли равишда акс эттириш учун бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида йўқотиш тушунчасига аниқлик киритилган. Энергия таъминоти ташкилотининг иқтисодий тизимидаги йўқотишлар ташкилотда мавжуд бўлган активнинг йўқолиши, сотиш харажатлари эса ташкилотнинг харажатлари деб тушунилиши лозимлиги очиқланган. Етказиб бериш билан боғлиқ йўқотишларни таҳлил қилишда уларни батафсилроқ тўғридан-тўғри йўқотишлар ва самарасиз харажатларга бўлиш бўйича илмий асослар келтирилган.
Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро стандартларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда халқаро стандартнинг хусусияти ва мазмуни, турли илмий нашрларда халқаро стандарт бўйича талқинларнинг таҳлили, айрим халқаро стандартдан фойдаланиш методикасининг банклардаги ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган ва оптимал вариантда трансформация қилиш ўз ифодасини топган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро стандартларини қўллашга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.