Ҳозирги пайтда глобаллашувнинг чуқурлашуви сифатида минтақавий ва халқаро иқтисодий интеграцион ташкилотларнинг тобора ривожланиб бориши кузатилмоқда. Ушбу жараён замонавий нуқтаи назардан илмий ва амалий изланишни талаб қилмоқда. Мақолада дунёдаги йирик минтақавий иқтисодий интеграцион ташкилот ҳисобланган Шимолий Америка интеграциясининг (НАФТА, USMCA) замонавий ҳолати таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур интеграцион ташкилотнинг ривожланиш босқичлари, ундаги ўзгаришларнинг сабаблари ёритиб берилган. Таҳлил натижаларига кўра мазкур минтақада интеграция жараёнлари динамик ривожланиб бориши кўрсатилган.