Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий модели шакллантирилган.
Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.