Янги Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030”ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада баҳоловчилар рейтингини баҳолаш ва уларнинг рэнкингини аниқлаш орқали баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)да ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Рейтинг тизими орқали шаффофликни таъминлаш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатишда сифатни ошириш ҳамда умумий рақобатбардошликни юксалтириш имкониятлари очиб берилган. Мақолада халқаро тажрибалар таҳлили асосида миллий амалиётда жорий этилиши мумкин бўлган самарали ёндашувлар, баҳоловчиларни рейтинглаш мезонлари, баҳолаш услублари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинган. Шунингдек, тизимни амалиётга жорий этишда учраши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Корея Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини ўрганиш, “янги яшил курс” ва уни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, “яшил ўсиш” стратегиясининг мамлакат иқтисодиётиниг ривожланишидаги тутган ўрни, уни молиялаштириш ва амалиётга татбиқ этиш йўлида дуч келган хато ва камчиликлар кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада Корея Республикаси 2008 йил қабул қилган узоқ муддатга мўлжалланган “яшил ўсиш” миллий стратегияси (2009-2050)нинг ҳозирги пайтдаги ҳолати ва соҳани ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларининг экоэнергетик ресурслари, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва харажатлар потенциали таҳлил қилиниб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши стратегияси, энергия талаблари ва иссиқхона эффекти, чиқиндиларни камайтириш вариантлари ҳамда қайта тикланувчи технологиялар (қуёш, шамол, биоэнергетика ва гидроэнергетика) таҳлил қилинган.