Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.