Мақолада республикамизда ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида шакллантириш, унинг услубиётини такомилллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда унинг умумий, услубий, техникавий ҳамда ташкилий масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини бухгалтерия мақсадларида ва солиқ мақсадларида ишлаб чиқиш, унга қўйилган талаблар, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш, ҳисоб сиёсатида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш тартиби масалалари баёни келтириб ўтилган.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботни тузишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти ёритилган. Мақолада ҳисоб сиёсатини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланадиган мақсадларга аниқлик киритилган. Тадқиқотлар натижасида ҳисоб сиёсатини тузишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти, таълим хизматлари жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тузишдаги долзарб масалалар, шунингдек таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг ўрни ёритилган.
Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.