Ушбу мақолада кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишда баҳолаш ташкилотларининг ўрни, кўчмас мулкка оид экспертизаларнинг асосий турлари, экспертиза хулосалари мулкни баҳолаш миллий стандарти талабларига мувофиқ тақдим этилиши тадқиқ этилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилинган ҳамда баҳолаш ҳисоботларининг сифатига баҳо берилган. Кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга диор илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.