Мазкур илмий мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида рақамли активлар ва криптовалюталар муомаласининг жорий ҳолати ва тартибга солиш масалалари таҳлил қилинган. Қиёсий таҳлил асосида МДҲ мамлакатларида асосан мавжуд қонунчилик нормаларининг қўлланилиши ёки мустақил ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилиши ёндашувлари амал қилаётгани аниқланди ҳамда бу соҳада устувор бўлган давлатлар белгилаб олинди. МДҲ мамлакатларида рақамли активлар муомаласини тартибга солиш бўйича тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида хулоса шакллантирилди.
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.
Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун-моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.
Мақолада Ўзбекистон солиқ қонунчилигининг меъёрий-ҳуқуқий базаси ўрганилди, асосий эътибор солиқ қонунчилиги, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари ва солиқ маъмуриятчилиги органларининг ролига қаратилган. Ўзбекистон Солиқ кодекси солиққа тортишнинг асоси сифатида муҳокама қилиниб, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўрганилган. Шунингдек, у умумий муаммолар, жумладан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, норасмий иқтисодиёт, мураккаб солиқ қонунчилиги ҳамда солиқ қоидаларини янада аниқроқ ва соддалаштириш зарурлиги бўйича хулосалар шакллантирилган.
Мақолада ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Россия Федерацияси субъектларида қўлланилаётган тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Бунда айниқса, ногиронлар учун ажратилаётган квота иш ўринлари миқдори, иш берувчилар учун имконияти чекланган шахсларни ишга қабул қилганликлари учун берилаётган имтиёзлар, махсус иш ўринларининг ташкил қилиниши масалалари атрофлича ўрганилган. Шунингдек, иш берувчилар томонидан квота бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан назоратнинг олиб борилиши, бу йўналишдаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралиги масалалари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири экани алоҳида қайд этилади.