Мақолада ҳудудий қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг замонавий назарий, услубий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Қишлоқ хўжалигида самарали ишлаб чиқариш ва бозор муносабатларининг қонуниятлари ва тамойиллари очиб берилган, асосий кўрсаткичларни иқтисодий-статистик таҳлил қилиш асосида ҳудудий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тенденциялари баён этилган. Шунингдек, ҳудуддаги ўзгаришларнинг аниқланган тенденцияларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишларига эътибор қаратилган. Иқтисодиётни модернизациялаш босқичида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг йўналишлари ва механизмини шакллантириш бўйича таклифлар берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг иқтисодиётга таъсири, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ва унинг ўртача йиллик ўсиши, иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, охирги етти йилда ЯИМ ўсиш суръатлари ҳамда қурилиш, хизматлар соҳаси, саноат тармоғи ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМ ўсишига таъсири таҳлил қилинган
Агросаноат мажмуаси Ўзбекистон иқтисодиётининг алоҳида аҳмаиятга эга, муҳим тармоғи бўлиб, соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат саноати ва тегишли хизматларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда агросаноат мажмуасининг йирик лойиҳалари асосан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, технологиялар ва хомашёга таянган. Бу модернизацияни жадаллаштириш билан бирга, хорижий этказиб берувчиларга узоқ муддатли қарамликни ҳам келтириб чиқарди. Бинобарин, бундай лойиҳаларда маҳаллий контент улушини ошириш стратегик устувор вазифа бўлиб, миллий саноатни мустаҳкамлайди, иш ўринлари яратилишини рағбатлантиради ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди.