Ўзбекистонда кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш ва уни босқичма-босқич бартараф этишнинг илмий ҳамда амалий муаммоларини ўрганишга эътибор янада ортмоқда. Бундай ҳаракат мамлакатимиз бош таянч нуқтаси бўлган маҳалла ҳудудида ўта долзарб ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олиб, мақолада хорижий давлатлар ҳамда мамлакатимизда тўпланган илмий-амалий натижалар таҳлили асосида маҳалла ҳудудида камбағалликни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада хорижий мамлакатларда чақалоқлар ўлими, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими ва аёллар ўлими ўртасидаги мураккаб муносабатларни тушунишга интилиш учун илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Дунё бўйлаб 121 та мамлакатнинг маълумотларини таҳлил қилган ҳолда, ўлимнинг ушбу муҳим кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларнинг мураккаб ўзаро таъсирини аниқлаш учун оддий энг кичик квадратлар (OLS) ва структуравий тенгламаларни моделлаштиришнинг (SEM) регрессион усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, оналар ва болалар саломатлиги натижаларини шакллантирувчи нозик динамикани ёритишга ҳамда ўлим даражасини пасайтиришга қаратилган ёндошувлар ишлаб чиқилди. Тадқиқотда муаллифлар ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.